Терри: "Райс - ўз позициясида жаҳон футболидаги энг яхши ўйинчи"

"Челси" собиқ ҳимоячиси Жон Терри "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Деклан Райсни АПЛ 11-тур доирасидаги "Ливерпуль" (3:2)га қарши ўйинини баҳолади.

· CHAMPIONAT.asia

"Деклан Райс - жаҳон футболида ўз позициясидаги энг яхши ўйинчи. Қандай ўйинчи!", - деб ёзди Терри twitter'да.

22 ёшли англиялик футболчи жорий мавсум Лондон клуби таркибида 15та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди.

"Вест Хэм" Англия чемпионатида 11 турдан сўнг 23 очко жамғарди ва жадвалда 3-ўринда бормоқда. "Ливерпуль" эса 22 очко билан тўртинчи ўринга жойлашган.

Манба : twitter.com/John2606Terry