"Ливерпуль" 39 йил аввалги рекордини янгилай олмади

"Ливерпуль" Англия чемпионатининг 11-турида "Вест Хэм"га ютқазди (2:3).

· CHAMPIONAT.asia

Юрген Клопп шогирдлари барча турнирларда 25 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясини давом эттира олмади. Клуб шу кунгача 18 ғалаба ва 7 дуранг қайд этган.

Агар "Ливерпуль" бугун очко олганида, 1982 йилда ўрнатилган клуб рекордини янгилаган бўларди. Ўша йили жамоа 20 ғалаба ва 5 та дуранг қайд этганди.

Манба : Sports.ru