Перишич "Интер" билан шартномасини узайтиришни режалаштирмаяпти. Нега?

Ярим ҳимоячи Иван Перишич "Интер"дан кетмоқчи.

· CHAMPIONAT.asia

32 ёшли хорват клуб шартларига кўра битимни узайтирмоқчи эмас. Милан раҳбарияти Перишич қолишни хоҳласа, маошининг пасайишига рози бўлишини истамоқда.

Вингер ҳозирда бир мавсумда 5 млн евро ишлаб топади. "Интер" бу нарх 3 млн еврога қадар тушишини хоҳламоқда.

2022 йилнинг ёзида хавбекнинг шартномаси якунланади, томонлар эса уни узайтиришни режалаштирмаяпти.

Манба : Tuttosport