"Рома" хўжайинлари Моуриньюдан норози

"Рома" мавсумни яхши бошлади, бироқ сўнгги пайтларда жамоанинг натижалари кўнгилдагидек бўлмади.

· CHAMPIONAT.asia

Италияда "бўрилар" бош мураббийи Жозе Моуринью ва клуб спорт директори Тьягу Пинту ўртасида можаро борлиги ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда. Хусусан, португалиялик мураббий таркиб ва   клубнинг трансфер сиёсатидан норози.

Шу билан бирга, клуб хўжайинлари Моуриньюдан норози экани айтилмоқда. Яқинда Конференция лигасида "Будё-Глимт"дан 1:6 ҳисобида учралган мағлубиятдан сўнг мураббий барча айбни футболчиларга юклагани уларга ёқмади. Манба берган хабарга кўра, "Рома" раҳбарлари мураббийнинг методини маъқулламаган.

Манба : Il Messaggero